Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлингандагина қалблар мойил қилинади. Умар қалбларни мойил қилишга эҳтиёж қолмаганидан кейин бунинг зарурати йўқ, деб ҳисоблади.


Саҳобалар ўзлари билмаган шаръий нусусларни сўраб-суриштириб ўрганишарди. Саҳобалар ўша пайтда тўпланиб, Китоб ва Суннатни ўрганишарди. Агар улар баҳс қилинаётган масаланинг ҳукмини Китоб ва Суннатдан топа олмаса, бирор киши Расулуллоҳ с.а.в.нинг шу масалада бирор ҳукм чиқарганларини билса, ундан сўраларди. Шунинг учун улар бир-бирларига мурожаат қилишарди. Бирор масалани баҳс қилиб, унга раъй билдириш учун тўпланишарди. Абу Бакр билан Умар ҳукм чиқариб, инсонларга мурожаат қилишарди. Бағавий «Масобиҳус сунна» («Суннат чироғи») китобида ривоят қилиб, шундай деди: Агар Абу Бакрга бирор жанжал билан келишса, Оллоҳнинг Китобига қарарди. Унда ҳукм қиладиган нарсани топса, у билан ҳукм чиқарарди. Топилмаса ва шу ишга тааллуқли Расулуллоҳ с.а.в.дан Суннат борлигини билса, у билан ҳукм чиқарарди. Уни ҳам тополмаса, мусулмонларга мурожаат қиларди. Кўпинча бир неча киши келиб Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳукмларини айтарди, шунда Абу Бакр: «Орамизда Набийимиздан бўлган хабарни сақлайдиган кишиларни яратган Оллоҳга ҳамд бўлсин», дерди. Агар Абу Бакр бирор ишда Расулуллоҳ с.а.в.дан Суннатни тополмаса, инсонларнинг улуғларини ва энг яхшиларини йиғиб, улардан маслаҳат сўрарди. Агар улар бирор ишга ижмо қилсалар, шу билан ҳукм чиқарарди. Айтишларича, Умар ўзининг фақиҳлигига қарамасдан саҳобалардан маслаҳат сўрарди. Ҳатто ундан бирор нарса сўралса, «Менга Алий ва Зайдни чақиринглар», дерди. Улардан маслаҳат сўраб, ҳукм чиқарарди. Саҳобаларнинг шу тариқа бир-бирларига мурожаат қилишлари сабабли раъйларда ихтилоф кам бўлган. Чунки уларнинг бири иккинчисига ўз қарашларини, далил келтирган ҳужжатларни кўрсатарди. Саҳобалар баъзи ҳукмларда раъйлари ихтилофли бўлса ҳам, лекин бу фақат тушунишда эди.

 

Футуҳотлар кенгайиб, саҳобалар турли шаҳарларга тарқалиб кетишгач, уларнинг жамланишлари мушкуллашди, юз берган ҳодисага ҳаммаси ўзича ёндашиши зарур бўлгани учун, кенгашиб ўтиришга имконият топилмай қолди. Мусулмонларнинг барча шаҳарларида бир ёки бир неча саҳобалар бўлиб, улар ҳукмлардаги асосий манба эди. Улар насс бўлмаган ҳукмларни истинбот қилиб, нусусларни шарҳлаб беришарди. Шунингдек, улар инсонларга Китоб ва Суннатдан таълим ҳам беришарди. Суннат жамланиб ёзилмаган эди. Шунинг учун битта воқеада саҳобаларнинг раъйлари турлича бўлган. Ҳар бирининг ўзи истинбот қилиб, фатво берган раъйга далили бор эди. Лекин бу раъйларнинг ҳаммаси улар назарида мақбул шаръий ҳукмлар эди. Чунки уларнинг ихтилофи фақат тушунишда бўлиб, ижтиҳоддаги тариқатлари бир эди. Бу тариқатга асосан нассни келтирувчи Қуръон ва ҳадисни эътиборга олиб, нусусларни қаттиқ текшириш ҳамда шариат буюрган манфаатнигина эътиборга олиш керак эди. Уларнинг ижтиҳоддаги тариқатлари бирлиги тушунишдаги ихтилофларга таъсир қилмади, аксинча, бу ихтилоф фиқҳнинг ўсиб кенгайишига сабаб бўлган. Саҳобаларнинг фатволари юз берган ҳодиса ва масалалар миқдорида

 

245-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260